Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида йўлни кесиб ўтаётган пиёда Nexia уриб юборишидан вафот этди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 11 август куни соат 15:05 да, фуқаро Р.С. йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганида юз берган. Ҳайдовчи Nexia’да А-380 автомобиль йўли орқали Қарши шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, уни уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. ЙТҲ содир бўлган жой ва пиёдалар серқатнов қисмларига пиёдалар ўтиш йўл белгиси ҳамда йўл чизиқлари чизилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)