Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Super, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг ўтказилиши мумкин.
Британиянинг Daily Mail нашри хабарига кўра, жангни 17 декабрь куни Саудия Арабистонида ўтказиш режа қилинмоқда.
Саудия Арабистони Спорт вазири Абдулазиз бин Турки ал-Файсал жанг Ар-Риёдда ташкиллаштирилишини таъкидлаган.
Тайсон Фьюри украиналик боксчига қарши жангдан 55—60 миллион евро даромад қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Олександр Усик Энтони Жошуага қарши реванш жангида ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигини сақлаб қолганди.
Аввалроқ Фьюри боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган, бироқ вақт ўтиб бу қароридан воз кечганини айтганди.
Изоҳ (0)