Футбол бўйича ОФК Кубоги—2022 ҳудудлараро ярим финалида «Сўғдиёна» Гонконгнинг «Истерн Лонг Лайнс» клубига қарши баҳс олиб боради.
«Сўғдиёна» ва «Истерн» ўртасидаги учрашувни Аҳмад Алали бошчилигидаги кувайтлик ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Унга қанотда Аббос Ғолум ва Ёқуб ал-Мутайри ёрдам беради.
Мазкур учрашув 6 сентябрь куни Жиззахдаги «Сўғдиёна Марказий» стадионида соат 18:00 да старт олади.
ОФК Кубоги гуруҳ босқичи муваффақиятли якунлаган Улуғбек Бақоев шогирдлари марказий минтақа финалида Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасини енгганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)