Шавкат Мирзиёев 23 август куни Самарқандда Халқаро туризм маркази очилиш маросимида нутқ сўзламоқда, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Бундан 3-4 йил олдин Самарқандга ташриф буюрадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сони 500 минг нафардан ошмас эди. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантириш бўйича ислоҳотларимиз, қулай инвестициявий муҳит яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз туфайли Самарқандга келаётган хорижий туристлар сони 2 баробар кўпайди.Бу маррани янада юқори олиш учун барча имкониятлар етарли. Хусусан, келгуси йилларда Самарқандга келадиган хорижий туристлар сонини 1,5 миллиондан ошириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Келгусида бундай замонавий мажмуа Бухоро шаҳрида ҳам барпо этилади. Бу каби лойиҳаларни республикамизнинг барча ҳудудларида амалга ошириш бўйича ҳам режаларимиз бор.
Умуман олганда, ана шундай ишларимиз туфайли келгуси беш йилда мамлакатимизга келадиган сайёҳлар сонини ҳозирги 2 миллиондан 9 миллионга етказамиз
Олдимизда катта-катта саналар, йирик сиёсий, маданий ва маърифий тадбирлар турибди. Жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда, — дейди президент.
2024 йилда эса Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарув Кенгашининг йиллик йиғилиши ва Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси ҳам ўтказилади.
Президент сўзининг якунида Самарқанддаги қурилишларни амалга оширишда меҳнат қилган барча қурувчи ва мутахассисларга, тадбиркорлар ва мутасадди ташкилотларга, чет эллик ҳамкорларга, Самарқанд аҳлига, бутун ўзбек халқига миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)