Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсумида иштирок этиш учун 1 млндан кўпроқ ёшлар рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият ва Спортни ривожлантириш вазирликлари раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель—июнь ойлари давомида илк маротаба ўтказилган «Беш ташаббус олимпиадаси»да 6,2 миллион нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 540 нафардан ортиқ ёшлар танлов ва мусобақаларнинг республика босқичи ғолиби бўлган.
Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасидаги танлов ва мусобақаларга аризалар жорий йилнинг 10 августдан 9 сентябрга қадар давом этади.
«Ёшлар бевосита мазкур олимпиада доирасида маданият, санъат, спорт, китобхонлик, ахборот технологиялари йўналишлари бўйича 14 дан ортиқ танлов ва мусобақаларда иштирок этишлари мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)