Марказий Осиё мамлакатлари Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажмини оширмоқда. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.
Туркманистондан ҳам Россияга мева-сабзавот экспорти 2022 йилнинг биринчи етти ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошди.
2022 йилнинг етти ойи давомида Россияга мева-сабзавот импорти 5,1 миллион тоннани ташкил этди.
2022 йилнинг январь—июль ойларида Россияга мева-сабзавот экспортини оширган давлатлар орасида Қозоғистон (21 фоиз), Тожикистон (16 фоиз), Ўзбекистон (14 фоиз) ва Хитой (11 фоиз) бор.
Ўтган даврда Россияга мева-сабзавот экспортини энг кўп оширган давлат Марокаш бўлди. Мамлакатдан Россияга мева ва сабзавотлар экспорти 45 фоизга кўпайган.
Аввалроқ Ўзбекистон 7 ойда қанча мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)