Тошкент жамоат транспорти ҳаракат таркибини янгилаш доирасида яна 10 та янги автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖда ишлаб чиқарилган «SAZ LE-60» русумли автобусларнинг навбатдаги 10 донаси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги «2-Автобус саройи» филиалига етказилди. Бугунги кунга қадар ушбу русумдаги сотиб олинган жами автобуслар сони 80 тага етди.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракат таркиби президентнинг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида янгиланиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкент жамоат транспортида ҳаракатланиш оралиқ вақти 2 баробарга қисқаради
Изоҳ (0)