Ижтимоий тармоқда тарқалган «Навоийда иш соат 07:30 дан бошланадими Меҳнат инспекциядагилар?» сарлавҳаси остида тарқалган ахборот юзасидан Навоий вилояти Экология бошқармаси изоҳ берди.
22 август куни бошқармада соат 07:30 иш соати бошланмагани ҳамда Экология бошқармасида ҳафта давомида амалга оширилган ва режалаштириладиган ишлар тўғрисида масалаларни муҳокама қилиш юзасидаги Аппарат йиғилиши соат 11:30 ўтказилганини маълум қилади.
Навоий вилояти Экология бошқармасининг шахси қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тегишли жавобгарлик нормалари белгиланганлигини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)