Бухоро «Арк» мажмуасидаги экспонатлар сотувга чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Агентлик хабарида айтилишича, 21 август куни соат 12:07 да «Антиквариат ва нумизматика Узбекистан» Telegram гуруҳига Бухоро «Арк» мажмуаси коллекциясидан 7 дона фотосурат жойлаштирилган, улар остида ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Аниқланишича, «Арк» Бухоро вилоят ўлкашунослик музейи экспозициясидаги 7 та витрина экспонатлари суратга олиб ташланган. Музей ходимлари томонидан зудлик билан ўрганишлар натижасида экспонатлар ўз жойида экани, улар ҳеч қандай савдога чиқарилмагани маълум қилинди.
Музей масъулларининг фикрича, ушбу маълумотлар саёҳатга келганлар томонидан жойлаштирилган.
Мавзуга доир: Фарғонадаги музейда 2,5 млрд сўмлик ноёб экспонатлар қалбакилаштирилгани, вилоят ИИБда 7 та асар йўқолгани маълум бўлди
Изоҳ (0)