Сирдарё туманида фарзандига алимент тўлашдан бош тортган ота қамалди.
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2015 йил 9 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор I.Б.дан ундирувчи Ф.Х.нинг фойдасига 1 нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ¼ қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор ота суд буйруғида зиммасига юклатилган масъулиятни бажармади. Бюронинг Сирдарё туман бўлими томонидан I.Б. 1 нафар фарзандининг таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаши бўйича бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, ота фарзандининг таъминотини 21 ой давомида, яъни 17 615 380 сўм алимент пулларини ўз вақтида тўламади.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2022 йил 18 августдаги қарорига асосан фуқаро I.Б.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Бу билан отага фарзандларининг таъминоти қонун ҳимоясида экани эслатиб қўйилди.
Изоҳ (0)