Россиянинг Волгоград вилоятида «АрМИ—2022» Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Муҳандис формуласи» мусобақаси якунига етди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, унда Ўзбекистон номидан қатнашган ҳарбий хизматчилар умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган.
Мусобақанинг «Котлован қазиш» шартида Ўзбекистон жамоаси «Котлован қазиш учун энг яхши машина экипажи» номинациясида етакчи ўринни эгаллаган.
Мазкур мусобақада биринчилик учун Россия, Беларусь ва Лаос жамоалари ҳам кураш олиб борган. Арманистон эса алоҳида номинацияда қатнашган.
Изоҳ (0)