Фориш полигони «АрМИ-2022» халқаро армия ўйинларининг «Қуролсоз уста» мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, мусобақанинг учинчи босқичида Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерацияси жамоалари «БМ-21 МК» реактив артиллерия қурилмасини таъмирлаш бўйича маҳорат ва тажрибаларини намойиш қилган.
Дастлаб 4 нафардан иборат ҳарбий хизматчилар реактив артиллерия қурилмасининг 10 дона юқори йўналтирувчи пакетларини 108 дона қисмларга ажратиш ва йиғиш, қурилмадаги носозликларни аниқлаш ва таъмирлаш, қурилманинг ўнг ўрта ғилдигагини захира ғилдиракка алмаштириш, 10 дона 122 миллиметрли ўқ-дорилар билан ўқлаш ва белгиланган йўналишда отиш машғулотини бажарган.
Мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси 9 дақиқа-ю 13 сония натижа билан биринчи, Россия Федерацияси жамоаси эса 13 дақиқа 46 сония натижа билан иккинчи ўринни эгаллаган.
Шу орқали Ўзбекистон терма жамоаси 2021 йил Эрон Ислом Республикасида ўрнатилган 11 дақиқа 10 сония рекордни 1 дақиқа 57 сонияга янгилаган.
Таъкидланишича, бугунги кунга қадар «Қуролсоз уста» термаси учта босқичдаги мусобақада ҳам биринчи ўринни эгаллаб, бешта рекорд ўрнатишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)