Тадбиркорлик субъектларининг кўп сонли мурожаатларини инобатга олган ҳолда «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида такроран 2022 йилнинг ўтган даври учун шу йил 23 августга қадар my.soliq.uz орқали касса чекларини таҳрирлашга рухсат берилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, харид суммасининг 1 фоизи қайтарилган (кэшбэк) чеклар бундан мустасно.
Қўмита, шунингдек, чек қандай таҳрирланиши бўйича ҳам кўрсатма берган. Бунинг учун:
My.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида «ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари» саҳифасидан «Таҳрирлаш» бўлими танланади.
Таҳрирлашда тузатилган (янгиланган) маълумотлар киритилиши керак:
- маҳсулот номи;
- миқдори;
- суммаси;
- ҚҚС;
- Маҳсулотлар ва хизматлар идентификация коди (МХИК);
- ўлчов бирлиги;
- комитент СТИРи.
Эслатма: ҚҚС ҳисоблашда тийин нуқта орқали киритилади, чек суммаси ўзгармаган тақдирда автомат тарзда қабул қилинади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда ҳисоботлардаги хатоларини тузатган солиқ тўловчиларга 609 млрд сўмлик молиявий санкциялар қўлланилмади
- Солиқ тушумлари барқарор ўсмоқда: Ўзбекистонда сўнгги беш йилда тадбиркорлар фаолияти баҳоланди
- «Тадбиркорлар кредит, субсидия ва солиқ бўйича кўп мурожаат қилмоқда» – Инвестиция вазири ўринбосари Азиз Воитов
Изоҳ (0)