Ижтимоий тармоқларда Афғонистон муваққат ҳукумати ҳарбийлари Ўзбекистон билан чегарадаги Орол Пайғамбар оролини босиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 21 август куни Орол Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб, ўз қайиқларида юқорида қайд этилган орол томон боғлаб тургани кўринган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегара чизиғи ҳарбийларига қоидабузарлар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тергов-тезкор тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган тергов натижасида чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиниши сабаб бўлгани аниқланган.
«Айни пайтда Орол Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)