Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда нутқ сўзламоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
Президентнинг айтишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.
«Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади», — дейди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Изоҳ (0)