Каземиро «Реал» ва унинг мухлислари билан хайрлашди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед» сафига ўтмоқда.
«Мен қойилмақом йўлни босиб ўтдим, бу ҳақида фақат орзу қилиш мумкин эди. Қачондир уйимдек бўлиб қолган жойга қайтишга умид қиламан.
‘Реал’ ва унинг мухлислари менга берганларини узишим учун мингта умрим ҳам етмаса керак.
Абадий… Ҳала Мадрид!», — деб изоҳ қолдирган Каземиро Twitter саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро 8 йиллик фаолиятдан сўнг «Реал»ни тарк этиб, «Манчестер Юнайтед» сафига ўтди. Манкунианликлар футболчи учун 60 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро бонус сифатида тўлаб беради.
Изоҳ (0)