«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Ҳёйберг фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.
The Telegraph’нинг хабар беришича, «Реал» «Манчестер Юнайтед»га йўл олган Каземиронинг ўрнига Ҳёйбергни жамоага олиб келмоқчи.
Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 27 ёшли футболчи ҳақида илиқ фикрда ва «Эвертон»да ишлаб юрган вақтларида ҳам Пьер-Эмилни жамоасига олиб келмоқчи бўлган.
Бироқ Ҳёйбергнинг «Реал»га ўтиши футболчи учун ЖЧ—2022 олдидан ўйин амалиётисиз қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Каземиро 8 йиллик фаолиятдан сўнг «Реал»ни тарк этиб, «Манчестер Юнайтед» сафига ўтди. Манкунианликлар футболчи учун 60 миллион евро ва қўшимча 10 миллион евро бонус сифатида тўлаб беради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)