Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзгидромет» 19 август, жума куни учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Айрим жойларда шамол кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Самарқанд, Жиззах вилоятларида шамол кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Қашқадарё вилоятида шамол кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Фарғона ва Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 метр/секундга етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда қайси ҳудудларда нархлар кўпроқ ўсгани маълум қилинди