Тошкент метрополитенига яна 14 та янги поезд олиб келинади. Бу ҳақда АОКАда Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2021 йилнинг ўтган даврига нисбатан ҳозирги вақтда йўловчилар сони 150–200 мингга ортган. Кунлик йўловчилар сони эса 450–480 мингни ташкил қилмоқда.
Юқоридаги рақамлар асосида хулоса қилинганда, 2022 йилнинг сентябрь ойидан метро хизматидан фойдаланувчи йўловчиларнинг сони 500 минг нафардан ортиши кутилмоқда.
Шунга кўра, поездлар ҳаракатининг оралиқ интервали эрталабки тиғиз вақтларда ( 07:30 дан 09:30 га қадар) «Чилонзор» йўналишида 2,5-3 дақиқа, «Ўзбекистон» йўналишида 3,5-4 дақиқа, «Юнусобод» йўналишида эса 5-6 дақиқа этиб белгиланади.
Платформадаги тирбандликнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар оқими кўп бўлган бекатларда метрополитенда хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўловчиларнинг бекатларга кириш тартиби назоратга олинади.
Изоҳ (0)