2020 йил январь ойидан бошлаб Марказий банк облигациялари муомалага чиқарила бошланди. Хусусан, ўтган вақт мобайнида қарийб 1,4 трлн сўмлик облигациялар чиқарилиб, тижорат банкларига жойлаштирилди. Бу ҳақда FinLit маълумот бермоқда.
Марказий банк облигациялари – пул-кредит сиёсати инструменти ҳисобланади.
Улар фоиз ставкаларини тартибга солиш ва тижорат банкларида мавжуд ортиқча ликвидлиликни нисбатан узоқроқ муддатга жалб этиш мақсадида чиқарилади.
Ҳукумат ва корпоратив қимматли қоғозлардан фарқли равишда Марказий банк облигацияларининг асосий мақсади қарз мажбуриятларини жалб қилиш эмас, балки банк тизими ликвидлилигини бошқариш самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Облигациялар қисқа муддатли банк ликвидлилигини жалб қилишга мўлжалланган бўлиб, 1 йилгача бўлган муддатга чиқарилади.
Изоҳ (0)