Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналишида 16 август куни соат 17:30 лар оралиғида метро ҳаракати тўхтаб қолгани хабар қилинганди. «Тошкент метрополитени» давлат-унитар корхонаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 17:33 лар атрофида «Чорсу» бекатидан «Тинчлик» бекатига ҳаракатланаётган 33-сонли ҳаракат таркибининг вагонларини ёруғлик чироқлари билан таъминлаш тизимида қисқа муддатли носозлик юзага келган.
Машинист эса белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат тезлигини пасайтириб, «Тинчлик» бекатига кириб келган ва йўловчиларни шу бекатда қолдирган. 2 дақиқадан сўнг ортдан келган 31-сонли ҳаракат таркиби бекатдаги барча йўловчиларни «Беруний» бекатигача олиб борган.
Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.
«Келтирилган ноқулайлик учун барча йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)