Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Муборак туманида иккита машина ёниб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Spark ва Gentra автотранспорт воситалари ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан ўрганиш якуни билан қўшимча ахборот берилади.
Изоҳ (0)