Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида корхонадан 2 миллиард 650 миллион сўм нақд пул ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Нурафшон шаҳри бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларининг ҳамда иқтисодий ишлар бўйича судларнинг 89 та ижро ҳужжати юзасидан қарздор корхонадан давлат фойдасига 2 миллиард 650 миллион сўм ундирилиши белгиланган.
Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Нурафшон шаҳри бўлими ходимлари олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор МЧЖдан давлат фойдасига пул ундирилди ва ҳозирда ижро тамомланган.
Аввалроқ Самарқандда МИБ 6 ойда 3,5 триллион сўмлик ижро тадбирларини амалга оширганди.
Изоҳ (0)