15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли ёмғир транспорт ишини тўхтатиб қўйди, жала туфайли шаҳарнинг тарихий қисмидаги Катта бозор (Капали чарши) ва Миср бозори сув остида қолди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Истанбулнинг Европа қисмига энг кўп ёғингарчилик тушди. Телеканал хабарига кўра, ер усти транспорти ҳаракатланишида қийинчиликлар юзага келган, Эминону, Сариер ва Бейкоз туманларида уйларнинг биринчи қавати, шунингдек, ер ости ўтиш йўллари сув остида қолди.
Босфор яқинидаги туманлардан бирида рестораннинг таянч девори қулаб тушди, дастлабки маълумотларга қараганда, вайроналар остида бир киши қолмоқда.
Истанбул ҳукумати автомобиль эгаларини кўчага машинада чиқмасликка чақирмоқда. Шаҳарда об-ҳаво хавфининг «сариқ» даражаси эълон қилинди.
Изоҳ (0)