Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида кўчмас мулк объектлари 1 ноябрга қадар хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножатхон Йўлдошева маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Бекобод туманида мавжуд жами 74 969 гектар ер майдонидан ҳозирда хатлов натижаларига кўра 59 409 гектар ер майдони ҳисобга олиниб, UzKAD ахборот тизимига киритилди.

Бундан ташқари 32 та Маданий мерос объектининг 21 таси UzKAD ахборот тизимида шакллантирилди.

Бекобод туманида ер ҳисоби бўйича 2 697 гектар Давлат захира ерлари сифатида кўрсатилган. Шундан 2 214 гектар ер майдони UzKAD ахборот тизимида ҳисобга олинган.

Синов тариқасида бошланган Бекобод туманидаги хатлов натижаларига кўра, барча Республика ерлари қамраб олиниши кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар