Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Европада газ нархи март ойидан буён минг куб метр учун 2 400 доллардан ошди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Кун бошидан буён газ нархининг умумий ўсиши 11,5 фоизни ташкил этди.

Нидерландиядаги ТТФ марказида сентябрь фьючерслари нархи минг куб метр учун 2 412 долларга ёки МВт/соат учун 228,8 еврога кўтарилди.

Аввалроқ Европада кечки савдо пайтида газ нархи кескин кўтарилиб, минг куб метр учун деярли 2 350 долларга етган эди.

«Газпром» 2022 йилнинг январь—июль ойларида МДҲдан ташқари давлатларга газ экспортини 34,7 фоизга яъни 75,3 млрд куб метргача қисқартирганини маълум қилди.

27 июлдан бошлаб «Шимолий оқим» газ қувуридан бир нечта газ турбиналари тўхтатилиши муносабати билан етказиб бериш атиги 20 фоиз бўлмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди