Ўзбекистон енгил автомобиллар импортини оширгани ҳақида хабар берилган эди. Йил бошидан бери Ўзбекистонга 25 та давлатдан автомобиль олиб келинган.
Хитой ҳамон Ўзбекистонга автомобиль экспорт қилиш бўйича биринчи ўринда бормоқда. Ўтган йилга нисбатан ушбу мамлакатдан автомобиль олиб келиш икки баробардан кўпроққа ошган — 3 751 тадан 7 950 тага.
Бу борада Корея ҳам иккинчи ўринни сақлаб қолган. Ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга автомобиль импорти 2,5 мингтага кўпайиб 5,7 мингтага етган.
Бир йил ичида Қозоғистон Россияни ортда қолдириб учинчи ўринга кўтарилган. Январь—июль ойларига кўра ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга 3,4 мингта автомобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21, минг донага кўп.
Россия эса тўртинчи ўринга тушиб кетди. Мамлакатда автомобиль импорти кўриб чиқилаётган даврда кескин камайган. Бунга сабаб — уруш ва санкциялар туфайли Россия заводларининг ёпилиши.
Ўтган йилнинг дастлабки етти ойида Россиядан 2,6 минг дона енгил автомобиль импорт қилинган эди. Жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич икки баробарга қисқарди.
Бир йил ичида АҚШдан автомобиль импорти деярли ўзгармади — 2021 йилда 238 дона, 2022 йилда 204 дона.
2021 йилнинг илк етти ойида Ўзбекистон автомобиль импортида Польша (386 дона), Литва (312 дона) ва Таиланд (250 дона) етакчи ўринларда борган эди.
Жорий йилда ушбу давлатлардан Ўзбекистонга автомобиль олиб келиш кескин камайди. Улар кучли саккизта давлат қаторига ҳам кира олмаган.
Изоҳ (0)