Тошкент шаҳридаги Навоий кўчасининг айрим ҳудудларида ҳаракат вақтинча чекланмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Навоий шоҳкўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши ишлари сабабли 14 август соат 20:00 дан ишлар якунлангунига қадар ушбу кўчанинг Абай кўчаси билан кесишмасидан Хадра майдонининг Фурқат кўчасигача бўлган қисми ёпилади.
«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)