Россиянинг Ленинград вилоятидаги корхонада ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ўзбекистонлик эркак 80 фоизли иккинчи даражали куйиш билан реанимацияга жойлаштирилди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Қутқарувчиларга 10 август куни маҳаллий вақт билан соат 11:16 да саноат зонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, битум ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхона ҳудудида винтли аппаратда ёнғин келиб чиққан. Ёнғин соат 11:45 да қуршаб олинган.
Ҳодиса оқибатида 1984 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтининг куйиш реанимация бўлимига ётқизилган. Эркак танасининг 80 фоизида 2-даражали куйиш қайд этилган.
Изоҳ (0)