• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳаси ходимларига табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев август ойининг иккинчи якшанбасида нишонланаётган Қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуйида табрикнинг тўлиқ матни келтирилади.

    Ҳурматли қурувчи бунёдкорлар! Муҳтарам фахрийлар!

    Аввало, сиз, азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга юксак ҳурмат-эҳтиром ва самимий тилакларимни билдираман.

    Маълумки, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда мазкур соҳа ходимлари – моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакиллари ва пудратчиларнинг меҳнати ҳамиша муҳим ўрин тутиб келади.

    Айниқса, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида катта қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилаётган, мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланган ҳозирги кунда сизларнинг масъулиятли ва шарафли меҳнатингиз кўлами ҳамда аҳамияти тобора ортиб бормоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Сизларнинг тимсолингизда шаҳар ва қишлоқларимизда, бутун юртимизда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни яна-да гўзал ва обод қилишга беқиёс ҳисса қўшиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.

    Ушбу қувончли айёмда сизларни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида эъзозлаб, шаънингизга энг юксак таъриф ва тилакларимизни изҳор этамиз, фидокорона меҳнатингиз учун чин дилдан ташаккурлар айтамиз.

    Қадрли дўстлар!

    Бугунги кунда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида барча ислоҳотларимиз марказига инсон қадри, унинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш бош мақсад қилиб қўйилаётгани сизларга яхши маълум, албатта.

    Ана шундай улуғвор вазифани амалга оширишда бошқа соҳалар қатори қурилиш соҳаси, унинг улкан имкониятлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

    Соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар натижасида аҳоли пунктларини қуришга комплекс ёндашув, уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бунинг амалий тасдиғи сифатида 2022 йилги Investиция дастури бўйича 1 минг 868 та ижтимоий объектда кенг кўламли қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлаш ўринлидир.

    Бу ҳақда сўз юритганда, лойиҳалари жойлардаги аҳолимиз билан бамаслаҳат ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон» массивлари ҳақида алоҳида тўхталиш лозим, деб ўйлайман. Ушбу номдаги жами 29 та массивда 21 минг 312 хонадонга мўлжалланган 619 та замонавий уй-жой, шунингдек, ўнлаб янги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари барпо этилаётганини мисол қилиб келтириш мумкин.

    Бу борада кўп қаватли уйлар ҳамда муҳандислик-транспорт коммуникациялари, ижтимоий соҳа, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари комплекс тарзда қурилаётгани, келгуси беш йилда 250 мингдан зиёд оила замонавий қулайликларга эга бўлган уй-жойлар билан таъминланиши албатта барчамизни хурсанд қилади.

    Айниқса, аҳолини арзон ва сифатли турар-жой билан таъминлаш дастурлари доирасида намунали кўп қаватли уйлар атрофида маданият ва санъат марказлари, спорт иншоотлари, тиббиёт муассасалари ва бошқа масканлар барпо этилаётгани, «Обод қишлоқ» дастури бўйича 413 та маҳалланинг бош режаси ишлаб чиқилаётгани инсон ҳақидаги эътибор ва ғамхўрликнинг амалий намунасидир.

    Ҳозирги вақтда мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Масалан, уй-жойлар учун қурилиш материалларининг 95 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилмоқда. Бу эса янги турар жойларнинг сифатли ва мустаҳкам, таннархи арзон бўлишини таъминлайди, янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

    Муҳтарам юртдошлар!

    Бугун замоннинг ўзи қурилиш соҳасида ҳам янада муҳим ва долзарб вазифаларни олдимизга қўймоқда. Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, қишлоқларни туман марказлари билан боғлайдиган замонавий йўллар қуриш, намунавий лойиҳалар асосида янги боғча ва мактаблар, оилавий поликлиникалар барпо этиш, бозор инфратузилмаси объектлари ва сервис шохобчаларини кўпайтириш, аҳоли ва пудрат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектларини қурилиш материаллари билан марказлашган ҳолда таъминлаш бўйича самарали тизим яратиш, қурилиш бозорини янги инновацион хизматлар билан тўлдириб бориш, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳали кўп иш қилишимиз керак.

    Ишончим комил, ўз ишининг чинакам устаси бўлган моҳир қурувчилар ва мутахассислар, соҳада меҳнат қилаётган барча инсонлар ўзларининг бор куч-ғайрати, билим ва тажрибасини ана шундай улкан вазифаларни муваффақиятли адо этишга сафарбар этиб, бундан буён ҳам эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қиладилар.

    Ўз навбатида давлатимиз сизларнинг янада самарали фаолият кўрсатишингиз, мамлакатимиз қурилиш соҳаси салоҳиятини ошириш учун келгусида ҳам зарур шароит ва имкониятларни яратиб беради.

    Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хонадонларингизга қут-барака тилайман.

    Қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин, меҳнатингизнинг роҳатини кўринг, азиз бунёдкорлар!

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти

    13.08.2022, 19:09   Изоҳ (0)   11979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда фуқарога ИИБ ходимлари куч ишлатгани айтилган хабарга муносабат билдирилди

    13.08.2022, 18:33

    Қашқадарёда ОТМга кириш имтиҳонларида телефондан фойдаланган абитуриент кузатув камерасига тушиб қолди (видео)

    13.08.2022, 16:52

    Тошкент ва Андижон вилоятларида ОТМга ўқишга киритиш билан боғлик ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

    13.08.2022, 15:30

    Ўзбекистон бўйлаб қанча спорт иншоотлари мавжуд экани маълум қилинди.

    13.08.2022, 14:50

    Бухорода марихуана сотаётган 20 ёшли йигит ушланди

    13.08.2022, 13:49

    Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади

    13.08.2022, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.