Тошкентда 2022 йилнинг 7 ойида 544 та ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ЙТҲлар оқибатида жами 61 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 7 нафари вояга етмаган болалар бўлган.
Шунингдек, 664 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари олган. Шундан 83 нафари вояга етмаган болалардир.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)