• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тубанлик»даги Қўчқорбек — Эгамберди Раҳимов театрдан «нон» тополмагани ва катта гонорар талаб қилишининг сабаблари ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)

    Актёр Эгамберди Раҳимов томошабинларга «Тубанлик» фильмидаги ўз қизини ёши катта муллага турмушга берган Қўчқорбек роли билан  яхши таниш. У актёрлик фаолиятида анча камнамо бўлиб қолди.  Айримларнинг фикрича, у санъатдан кетиб, табиблик билан шуғулланаётган экан. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова бунга ойдинлик киритди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    — «Нега фильмларда камнамосиз?» деган саволни аслида менга эмас, режиссёрларга бериш керак. Актёр улар таклиф этсагина, ролни ижро этади. Кейин аввалгидек фильмлар кўп эмас. Таклиф этилганига бориб, сценарий билан танишиб кўраман. Сценарий ва гонорар суммаси маъқул бўлсагина, розилик бераман. Қолган пайт эса севимли машғулотларим билан бандман. Айримлар ўйлаганидек, табиблик билан шуғулланаётганим йўқ. Аммо табобатга жуда қизиқаман. Сунъийликдан кўра, Яратган неъматлари билан соғлом бўлиш тарафдориман. Бу соҳага қизиқишим аввалдан бўлган. Унинг ижодга ҳеч қандай таъсири йўқ.

    Эгамберди Раҳимов қиммат актёр ҳисобланади. У юқори гонорар сўрагани учун кўпчилик ижодкорлар у билан ҳамкорлик қилишга чўчишади. 

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    — Мен учун сценарий ва гонорар суммаси муҳим аҳамиятга эга. Сабаби актёр ҳам ҳамма қатори инсон. Унинг ҳам рўзғори, кам-кўсти бор. Агар олган гонораримга бозорга кириб, иккита халта рўзғорлик қилолмасам, ижоднинг қадр-қиймати қоладими? Уч-тўрт йил олдин театрда ишлайдиган яқин танишим қўнғироқ қилиб «Россиядан бир акамиз келяпти, ҳеч ишдан бўшолмаяпман, икки кун шу инсон билан шаҳар айланоласизми?», деб илтимос қилди. Рози бўлиб, меҳмонга янги Тошкентни кўрсатдим. У ижодкорларга яратилган шарт-шароитларни кўрди, суҳбатда бўлди. Кетар чоғида «Ижодкорнинг қадри йўқ экан, завод ишчиси билан бир хил ойлик оларкан», деди. Ҳақиқатан ҳам ижодкорларга тўланадиган гонорар анча кам.

    Актёр бир неча йил аввал театрларда ҳам фаолият юритган. Аммо қандайдир сабаб билан театрдан кетишга қарор қилган. Бунинг сабабини у қуйидагича изоҳлади. —  «Ёш томошабинлар» ва «Илҳом» театрларида ишлаганман. Аммо ойликларнинг камлиги боис театрдаги фаолиятимни якунлашга мажбур бўлгандим. Ҳозир театрлардаги аҳвол қандайлигини билмадим-у, аввал ҳавас қилгудек эмас эди. Ойликлар кам, шароит деярли йўқ бўлгани учун театрда ишлаш осон эмасди. «Илҳом» театридаги вазият ўша вақтда ҳам ўзбек театрларига нисбатан анча яхшироқ эди. «Ёш томошабинлар театри»да актёр кийимидан тортиб, реквизитини топишга ҳам ўзи масъул эди. «Илҳом»да эса актёр фақат роли ҳақида қайғурарди. Театрда ишлаш жуда қийин. Шунга яраша ижодкор ҳам рағбатлантирилса яхши бўлади.

    Ҳозирги кунда кўпчилик устоз актёрлар ҳам сериалларда ёки ижтимоий тармоқлар учун олинаётган роликларда суратга тушмоқда. Бу борада сизга ҳам таклифлар бўлдими, деган савол актёрни бироз ўйлантириб қўйди. 

    — Таклиф қилишади, пулнинг ортидан қувмай, илмнинг ортидан борадиган ёшга етдим. Пул берар экан, экранда кўринар эканман, дейдиган ёшда эмасман. Деярли телевизор кўрмайман, чунки кўрсам жаҳлим чиқишини биламан. Ҳамма режиссёрларни ёмон деёлмайман, аввалдан яхши кино ва сериал олиб юрганлар кўп. Аммо сериал олаётганларнинг кўпчилиги фақат пул топиш дардида шу ишга қўл уришяпти. Улар ҳомий топишни, фирмадан фирмага пул ўтказишни қойиллатишади, аммо ижодга келганда — ҳаммаси юмалоқ ёстиқ бўлиб кетади.Баъзида эса соқолим борасида тортишиб қоламиз. Мен иккинчи курсда ўқиётганимдан бери соқол ўстираман. Умрим мобайнида бир марта давлат тадбирига таклиф этишганида уни олганман. Хуллас, кино олингунига қадар музокаралар кўп бўлади.

    Илмнинг эрта-кечи йўқ. Инсон ҳамиша илм олиши, муқаддимамиз ва якунимиз қандай бўлишини англаб етмоғимиз лозим. Ёшгина бола эдим, иккинчи ўғлим туғилганида кап-катта эркак бўлиб қолганимни англадим. Ҳозир эса болаларимнинг боласини кўриб, умримнинг анча қисмини босиб ўтганимни англайман.

    Мавзуга доир:

    • «Ислом дини ва чин мусулмонларга қаршилигим йўқ». Ҳилол Насимов жанозасига келмайдиган ҳамкасби ҳамда фильмлари қаҳрамонларининг прототиплари ҳақида (видео)
    • «Тубанлик»даги Дилроз — актриса Зиёда Худойқулова нега кинони тарк этди? (фото)
    • Матёқуб Матчонов давлат ишидаги 3 млн ойлик билан қандай қилиб 120 минг долларлик BMW’да юргани ҳамда киноларда кўринмай қолишининг сабаби ҳақида (видео)
    • «Бошида Жаҳонгир Аҳмедовдан ранжидим». Матёқуб Матчонов «Илҳақ» фильмидаги раис ролини ижро қилмоқчи бўлгани, аммо шогирди ролни унга бермагани сабаби ҳақида (видео)

    12.08.2022, 16:46   Изоҳ (0)   39082
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актриса Зиннура номақбул таклифлар туфайли 60 та кастингга боришга мажбур бўлгани, кинодаги фаолиятини тўхтатгани ҳамда ойлик даромади ҳақида (видео)

    12.08.2022, 14:43

    Ака Шариф — Толиб Ҳожиев бир вақтлар пул топиш учун массажчилик қилгани, ғишт қуйгани ҳамда бир ўлимдан қолгани ҳақида (видео)

    12.08.2022, 12:50

    Instagram: Қорақалпоқ ёшларига 50 млн сўм берган Юлдуз Усмонова, неварали бўлган Раъно Шодиева, телефонини қайтарганга мукофот эълон қилган Паризода

    11.08.2022, 22:16

    «Йиллар давомида гаплашмаган бўлсак-да, бир-биримизга ғамхўрлик қилишда давом этдик». Амир Хон Жуҳи Чавла билан дўстлиги ҳақида

    11.08.2022, 19:17

    Фото: Женнифер Лопез ва Бен Аффлекнинг янги уйи қандай кўринишга эга?

    11.08.2022, 16:50

    Масжидда фаррош, ётоқхонада қоровул, Россияда идиш ювувчи, «Қалпоқ»да Соҳиба. Икки боласини боқиш учун курашаётган профессионал актриса ҳақида (видео)

    11.08.2022, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.