Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрида ювишга қолдирилган автомобиль олиб қочилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022 йилнинг 4 август куни соат 01:30 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро О.Ш. Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган Airobus автомашиналар ювиш шохобчасида Matiz автомобилини ювиш учун қолдирган.

Шундан сўнг Қорақалпоғистон Элликқалъа тумани «Амиробод» овулида яшовчи, 2006 йилда туғилган З.Л. исмли шахс Matiz’ни олиб қочиб, номаълум томонга яширинади.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор қидирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Эълон қилинган «Тўсиб ушлаш» махсус тезкор режаси асосида ўтказилган тезкор техник ва қидирув тадбирлари давомида олиб қочилган автомашинанинг Бухоро–Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи «Ширинбулоқ» ЙПХ масканидан ўтиб кетгани аниқланиб, Қашқадарё вилояти ҳудудида қўлга олинди.

Ҳозирда жиноят ишида гумон қилинувчи З.Л. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди