Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 7 ойлик якунлари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 трилллион сўмни, экспорт ҳажми 438 миллион долларга яқин маблағни ташкил этди. Бу ҳақда АОКАда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Таъкидланишича, юқорида келтирилган кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошган. 54,7 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 23 та лойиҳа ишга туширилган. Бундан ташқари, маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилган, 48 та мамлакатга, жумладан, янги давлатларга — Австрия, Венгрия, Руминия, Нидерландия, Финляндия, Чехия, Африканинг Маврикия мамлакатларигача миллий маҳсулотлар етиб борган.

200 га яқин маҳсулотлар ичида сув насослари, лифт ва эскалатор, саноат совиткичлари ва қуёш сув иситкичлари ҳам мавжуд. Энг кўп маҳсулотлар Туркия (185 миллион доллар), Россия (87 миллион доллар), Қозоғистон (50 миллион доллар), Хитой (22,5 миллион доллар), Тожикистон (22 миллион доллар), Озарбайжон (19 миллион доллар) давлатларга амалга оширилган. 11 та янги корхона, хусусан, Фарғона, Қўқон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги корхоналар илк маротаба экспортга чиқа бошлаган.

Маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 9 та янги турдаги импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар (кондиционер тизимлари ва совитиш ускуналари учун мис трубкалар, марказий иситиш радиаторлари, фискал модуль (САМ карталар) ва сим карталар, қуёш сув иситкичлари, инкубаторлар, ССМАRT 32—43 Ф20 телевизорлари, ёнғин гидранти ва бошқа шу кабилар) ишлаб чиқариши ўзлаштирилган. 2022 йил якуни билан дастур доирасидаги лойиҳалар ишга тушиши ҳисобга 400 миллион долларлик импорт оптимизация қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар