Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (437-сон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда «Оила – муқаддас» тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар