Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 2022 йилнинг июлида 79,7 минг туғилиш қайд этилган. Шундан 1920 нафарини 2 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп эгизаклар Самарқанд вилоятида қайд этилган — 239 нафар. Ундан кейинги ўринларда эгизаклар сони Фарғона (212 нафар) ва Қашқадарё (198 нафар) вилоятларида юқори бўлган.

Қолган ҳудудларда эгизак туғилганлар сони қуйидагича бўлган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 72 нафар;
  • Андижон вилояти — 152 нафар;
  • Бухоро вилояти — 104 нафар;
  • Жиззах вилояти — 91 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 198 нафар;
  • Навоий вилояти — 71 нафар;
  • Наманган вилояти — 180 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 145 нафар;
  • Сирдарё вилояти — 36 нафар;
  • Тошкент вилояти — 186 нафар;
  • Хоразм вилояти — 77 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 157 нафар.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2022 йилнинг беш ойида туғилган чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилгани маълум қилинди

Изоҳ
Асосий янгиликлар