Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–июнь ойларида хорижга қиймати 11,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 57 минг дона телевизор экспорт қилган.
Телевизор экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 20 мингтага ошган.
Ўзбекистон 6 ойда энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
- Озарбайжон – 24 472 та;
- Россия – 17 489 та;
- Қозоғистон – 8014 та;
- Туркманистон – 2176 та;
- Тожикистон – 1783 та;
- Қирғизистон – 1246 та
Изоҳ (0)