Ўзбекистонда 2022 йилнинг июлида 79,7 минг туғилиш қайд этилган. Шундан 1920 нафарини 2 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп эгизаклар Самарқанд вилоятида қайд этилган — 239 нафар. Ундан кейинги ўринларда эгизаклар сони Фарғона (212 нафар) ва Қашқадарё (198 нафар) вилоятларида юқори бўлган.
Қолган ҳудудларда эгизак туғилганлар сони қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 72 нафар;
- Андижон вилояти — 152 нафар;
- Бухоро вилояти — 104 нафар;
- Жиззах вилояти — 91 нафар;
- Қашқадарё вилояти — 198 нафар;
- Навоий вилояти — 71 нафар;
- Наманган вилояти — 180 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 145 нафар;
- Сирдарё вилояти — 36 нафар;
- Тошкент вилояти — 186 нафар;
- Хоразм вилояти — 77 нафар;
- Тошкент шаҳри — 157 нафар.
Изоҳ (0)