Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун 8 август куни ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди.

Давлат тест марказининг хабар беришича, шу куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

1. my.dtm.uz сайтининг «Натижани олиш» бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда.

3. ДТМнинг қуйидаги телеграм ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot@e_dtm_mandat1bot@e_dtm_mandat2bot@e_dtm_mandat3bot@e_dtm_mandat4bot

4. Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар