Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан 9 август куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган экологик рейдга старт берилди.
Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, Экология, Миллий гвардия, ички ишлар ходимларидан иборат Экопатруль инспекторларига ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича тушунтирилди.
Экологик рейдлар жараёнида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларининг ҳам олиб борилиши юзасидан зарурий тавсиялар берилди.
Кун давомида қилинадиган ишлар режалаштирилиб, экологик назорат рейд тадбирларини самарали бир тарзда ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Айни пайтда пойтахтида ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)