Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 8 август куни соат 19:00 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1012-километрида, Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган Isuzu русумли ҳамда ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган «Зил-130» русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида Isuzu автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда «Зил-130» русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)