Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 1-турида «Манчестер Юнайтед» «Брайтон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» устози сифатида АПЛдаги дебют ўйинида мағлуб бўлган сўнгги 8 йилдаги илк мураббийга айланди. Бу ҳақида Opta маълум қилди.
2014 йилда Луи ван Гал «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи сифатида илк ўйинида мағлуб бўлган. Ўшанда «қизил иблислар» АПЛ стартида «Суонси»га имкониятни бой берганди. 2014/15 йилги мавсум якунига кўра манкунианликлар чемпионатда 4-ўринни эгаллаган.
«Манчестер Юнайтед» 13 август куни АПЛнинг 2-турида «Брентфорд» билан баҳс олиб боради.