«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси «Барселона»га қайтиши мумкин.
Каталония клуби 35 ёшли ҳужумчининг атрофидагилар билан Мессини 2023 йилда жамоага қайтариш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Catalunya Radio спорт бўлими раҳбари Хави Кампос.
Манбага кўра, «Барселона»да бу трансферни амалга ошириш учун имконият бор.
Аввалроқ Хави «Барселона» президенти Хоан Лапортадан Мессини ортга қайтаришни сўрагани хабар қилинганди. Журналист Жерар Ромеро эса Месси ортда қолган мавсум давомида Хави билан мулоқотда бўлиб турганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси ва «Барселона» 2021 йилнинг ёзида янги битим борасида келишганига қарамай, молиявий ва тизимли тўсиқлар туфайли шартнома имзоланмади. Натижада аргентиналик футболчи «кўк-анорранглилар» сафини тарк этиб, «ПСЖ»га ўтганди.