Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

«Ўзгидромет» 6 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

6 август кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Наманган ва Фарғона вилоятлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33–38 даража атрофида бўлади.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 35–37 даражагача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23–28 даража бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар