Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дилноза Кубаева саҳифасига янги суратини жойлади ва ёзги таътили тугагани ҳақида айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Менда қолмади дил», «Ёр биздан кетди», «Нигоро» каби хит тароналар ижрочиси Жалолиддин Аҳмадалиев «Соғиндим» номли таронасига ишланган видеоклипни мухлисларига тақдим этди.

«Браво» кулги жамоасининг аъзоси Шаҳло Зоирова саҳифасига атлас кўйлак кийиб тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Бундан ташқари Шаҳло Зоирова янги либосини мухлисларига намойиш қилди.

Каниза бир неча кундан буён мухлисларини у билан боғлиқ «бомба» янгилик кутаётгани ҳақида огоҳлантириб келаётган эди. У «бомба» янгиликни, яъни шахсий брендини йўлга қўйганини ва шу ном остида атирлар ишлаб чиқаришини маълум қилди.

 

Шаҳзода Италияда ўғли Ҳолид билан тушган суратини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Актриса Дурдона Қурбонова фотосессия жараёнида йиқилиб тушди.

Милена Мадмусаева янги кўринишда тушган суратини мухлисларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ўзбек хонандалари орасида ўзгача имижга эга бўлган Севара Назархон тўй хизматларининг бирида хит тароналарини ижро этган видеони обуначиларига кўрсатди.

Муқаддас Саъдуллаева оиласи билан боғлиқ муаммолардан кейин қалби оғримай қўйганини айтди ва янги фотосессия жараёнидан видео эълон қилди.

Клипмейкер Наримон Султонхўжаев инстаблогер, тиктокер Озод Ҳуррамов билан Бухорода тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Хонанда Жасур Умиров «Нагрузка» номли таронасига ишланган видеони эълон қилди. Клипда бош ролларни инстаблогер, тиктокер, хонанда Азода ва унинг ҳамкасби Холиқжон винес ижро этган.

Миллионлаб мухлисларга эга хонанда Муниса Ризаева телебошловчи, актёр Рихситилла Абдуллаев билан суҳбатлашаётгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Нилуфар Усмонова янги суратини намойиш қилди ва обуначиларига ҳаётда бор нарсалардан завқланиб яшашни, шукр қилиш кераклигини айтди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Жаҳонгир Отажонов Истанбулда унинг машинасини ўғирлаб кетилгани, ҳаётидаги шу каби воқеаларга ўрганиб қолганини айтди.

Хонанда Мавлуда Асалхўжаева тўй хизматларининг бирида ҳамкасби Зиёда билан учрашиб қолди.

Актриса Шаҳзода Матчонова янги сурати билан мухлисларига кўриниш берди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Бир қанча хит тароналар ижрочиси Озода Нурсаидова Туркиянинг Истанбул шаҳрини сайр қилаётгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди.

Хонанда Сардор Мамадалиев узоқ йўлга отланганида вақтни мароқли ўтказиш учун ҳамроҳларига жонли ижрода «Самарқанд ушшоғи»ни куйлаб берди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар