• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Аёз бобо» эртак-фильмидаги Настенка — актриса Наталья Седихнинг тақдири қандай кечган?

    Гўзал, нозик ва жуда назокатли Настенка ҳаммадан кўпроқ бахтли бўлиши ва севилиши керакдек туйилади. Аммо ҳаёт Наталья Седихга кўп синовларни тайёрлаб қўйганди. Гарчи у машҳур актрисага айланган бўлса ҳам ҳаёти ўлим ёқасида қолди, шафқатсиз хиёнатга чидади ва кинодаги карьерасини тарк этишига тўғри келди. «Новий очаг» нашри актрисанинг муваффақиятга бой кўринса-да, аммо бошқаларникидан тамоман фарқ қиладиган тақдири ҳақида сўз юритди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    4 ёшидан бошлаб фигурали учишни ўрганди

    Наташа ўз йўлини 4 ёшидаёқ танлаган: ўшанда у биринчи марта телевизорда фигурали учиш мусобақаларини кўрганди. Томоша қизни шунчалик ҳайратда қолдирдики, у, албатта, фигурали учувчи бўлишга қарор қилди. Унинг ота-онаси ҳам уни бу қарорда қўллаб-қувватлади. Фақат Наташани фигурали учиш бўлимига дарҳол қабул қилишмади: у жуда кичкина эди. Аммо у ўзини йўқотмади, жасорат билан залнинг ўртасига чиқди ва мураббий Татьяна Гранаткина учун ҳақиқий намойишни уюштирди. Қизалоқ майдонни айланиб чиқди ва телевизор экранида кўрган нарсасини такрорлашга уриниб, оёқлари билан пируэт ясади. Мураббий бундай қатъиятдан ҳайратда қолди ва таъсирланди, натижада Наташани қабул қилишди.

    Балет танлови

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Гранаткина Наташанинг рақс ҳаракатларини кўриб, фигурали учишда муваффақият қозонишини тушуниб етди ва унга «Болшой театр»нинг балет мактабига киришга ҳаракат қилишни маслаҳат берди. Катта рақобатга қарамай, Наташа мактабга қабул қилинди. Унга ҳамма жой ёқди, лекин бир куни унинг ҳам танлов қилишига тўғри келди: у бир вақтнинг ўзида балет билан шуғулланиб, Олимпия ўйинларида қатнаша олмасди. Ўйланиб кўриб, балетни тўхтатишга қарор қилди, чунки кўпроқ рақсга тушишни яхши кўрарди. Натальянинг ажойиб қобилияти мутахассислар томонидан юқори баҳоланди: «Мактаб йилларида классик рақсда мен фақат 5 баҳо олардим. Ўқишни тугатгандан сўнг улар мени ‘Болшой театр’га олиб кетишди. Агар ишга қабул қилинмаганимда буни аниқ биламан, касбимни ўзгартирган бўлардим. Мен бошқа театрда рақсга тушмасдим», — дейди у.

    Надежда Румянцева Настенкага айланиши мумкин эди

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Аёз бобо»да Седихнинг пайдо бўлишига билвосита сабаб бўлган нарса — бу балет: режиссёр Александр Роу унинг «Ўлаётган оққуш» спектаклини кўрди ва 15 ёшли балеринани ўзининг эртагига таклиф қилди, чунки унда ҳақиқий Настенкани кўрганди. Тўғри, Надежда Румянцева ҳам кастингга таклиф қилинганди, аммо Роу Наташани танлади. Шунингдек, балет мактабида у жуда кўп ёқимсиз нарсаларни тинглаши керак бўлди: раҳбарият талабанинг суратга тушишда иштирок этишига кескин қарши эди, чунки бу уни асосий дарслардан чалғитарди. Иқтидорли қиз учун унинг устози Суламиф Мессерер рухсат сўради. Ва Наташа суратга олиш гуруҳи билан Кола ярим оролига суратга тушиш учун кетди. Суратга олиш пайтида у ўзининг биринчи муҳаббатини учратди: Настенкани ўзига ром қилган йигит Иванушка ролини ўйнаган Эдуард Изотов эди. «Аёз бобо»нинг муваффақияти кутилганидан ҳам ортиб кетди, Наталья Седих юлдузга айланди. Кейин яна бир нечта фильмда роллари пайдо бўлди ва агар уни «Болшой театр»га қабул қилишмаса, у ВГИКга кириб, актриса бўлишга қарор қилди. Аммо у илк уринишдаёқ қабул қилинди ва тақдири ўша ерда белгиланди. У энди суратга тушишга ҳаракат қилмас, бор вақти ва бутун кучини севимли балетга бағишларди.

    Рашкчи «Отелло» уни бўғиб ўлдиришига бир бахя қолди

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Балерина шахсий ҳаёти учун ҳам вақт ажратиб турди. Унинг бир нечта ўткинчи муносабатлари бўлса-да, турмушга чиқишга шошилмади: у балетга содиқ қолишни хоҳлади. Афсуски, кейин балерина учун деярли фожиали якунланган воқеа юз берди. Ленинградда гастрол сафарида «Самовий қалдирғочлар» фильми учун мусиқа ёзган бастакор Виктор Лебедев Натальяни севиб қолди. Танишувнинг биринчи оқшомида Лебедев Наташага босим ўтказди: унинг мақсадга эришиш ниятида ўзини қўпол тутиши Наташани ҳайратда қолди. Эртаси куни айбини яшириш учун ўзини бутунлай бошқа одам сифатида кўрсатди. Наташа у билан учрашишга рози бўлди, муносабатлар ривожланди, у Лебедевни қандай севиб қолганини сезмади.

    Аммо кейин балеринанинг янги ишқий муносабатидан хабар топган «собиқ» ошиқлардан бири Ленинградга қараб югурди. Ташлаб кетилган жаноб балеринага яширинча ҳужум қилиб, уни бўғиб ўлдирмоқчи бўлди. Наташа жуда қўрқиб кетди: у бўғилаётганини ҳис қилди. Уни фақат рашкчи Отеллонинг хотини бўлиш ваъдаси қутқарди. Наташа Отеллонинг қўлидан чиққач, муҳлатдан фойдаланиб, Лебедевнинг олдига қочиб кетди.

    «Меҳмон никоҳ»

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Бу воқеаларнинг барчаси Натальянинг Лебедевга турмушга чиқишга рози бўлишига олиб келди. Икки йил ўтиб, улар турмуш қурди, аммо бастакор биринчи хотини билан ажрашиши керак эди. Уларнинг биргаликда яшаши ғалати туйилди. Наталья эса ўз ҳаётини театрсиз тасаввур қила олмади, шунинг учун у Москвада қолди. Виктор Лебедев Ленинград Бадиий академиясида дарс бергани учун шаҳарни тарк эта олмади. Учрашувлар камдан-кам, аммо соғинчга бой бўлди. Фақат жуфтликнинг ўғли Алёша туғилгандан сўнг Седих бир мунча вақт ҳеч қаерга кетмади, эри билан Ленинградда қолди. Аммо тез орада фақат она, хотин ва уй бекаси бўлиш унинг тақдири эмаслигини ҳис қилди, у чиндан ҳам рақсга тушиши керак эди. У яна театрга қайтиб, чақалоғини онаси ва ёлланган энагага ишониб топширди. Баъзан у Ленинградга келар, баъзида Виктор унинг оиласига ташриф буюрарди. Ва бир куни Наташа севгилиси учун кутилмаган совға тайёрлаб, олдиндан хабар бермасдан унинг ёнига учишга қарор қилди. Аммо балеринани ҳам кутилмаган воқеа кутарди: у турмуш ўртоғини хиёнат устида ушлади. «Мен ўша пайтда 35 ёшда эдим, нафақага бир неча ой қолганди. Мен ниҳоят Санкт-Петербургга кўчиб ўтишимни ўйлаб, севинардим. Лебедев бироз сабр қилиши керак эди. Қизиғи шундаки, унинг ҳисоби бўйича содир бўлган ҳамма нарсадан кейин гўёки мен уни ташлаб кетганман», — дейди актриса бу ҳақда.

    «Мен фақат ўзимга ишонишга ўргандим»

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Наталья Седихнинг ҳаётида яна бир қанча танловлар бўлди. Аммо у бошқа турмушга чиқмади. Унинг эътирофига кўра, у ёлғизликда ўзини жуда яхши ҳис қилади: у эркин ва ҳеч кимга ҳисоб бермасдан хоҳлаган нарсасини қила олади. Катта театрдаги карьераси тугагандан сўнг (балериналар эрта нафақага чиқади), Марк Розовский Натальяни «Никицкий дарвозаларида» театрига таклиф қилди ва кейин у ўзининг актёрлик салоҳиятини англаб, яна бир нечта фильмларда роль ўйнади. Эҳтимол, унинг тақдири кимгадир ачинарли туйилиши мумкин: аслида Седих балет учун ҳамма нарсаси — кинодаги карьераси, шахсий ҳаётини қурбон қилди. Лекин у ўзини бахтли деб билади, умрининг «Болшой театр»га бағишлаган йилларидан ҳеч қачон афсусланмайди. «Мен фақат ўзимга ишонишга одатланганман, ҳеч ким менга хиёнат қила олмайди, зарар етказа олмайди», — дейди назокатли Настенка.

    Мавзуга доир:

    • Совет даври фильмларида томошабинлар эътиборини бош қаҳрамонлардан ҳам кўпроқ тортган актёр ва актрисалар (фото)
    • «Аёз бобо» эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди (фото)
    • Алёнушка, Аёзбобо ва Кашей: Совет эртак-фильмлари қаҳрамонларининг фожиали тақдири (фото)

    05.08.2022, 21:45   Изоҳ (0)   33649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арнольд Шварценеггер, Шакира, Кейт Уинслет ва муваффақиятга эришиш учун имконияти йўқлиги айтилган жаҳонга машҳур кишилар (фото)

    05.08.2022, 18:34

    Бону, Афсона, Диёр Маҳкамов ва бошқа санъатни тарк этган машҳурлар бугун нима иш билан банд? (видео)

    05.08.2022, 16:32

    Марям Тиллаева Майкл Жексоннинг фарзандлари билан бир мактабда ўқигани, Энтони Ҳопкинс билан фильмда суратга тушгани ва Швейцариядаги мактабда камситилгани ҳақида

    05.08.2022, 13:59

    Warner Bros 130 млн доллар сарфлаган «Betgerl» ва «Skubi-Du!» фильмларини катта экранларда намойиш этмасликка қарор қилди

    05.08.2022, 11:45

    Instagram: Мухлислари уйигача таъқиб қилаётган Муниса Ризаева, эрининг бизнеслари ҳақида гапирган Паризода, Улуғбек Қодировни табриклаган Дилноза Кубаева

    04.08.2022, 22:34

    «Бетмен»дан «Доктор Стренж»гача: 2022 йилнинг энг машҳур фильмлари (видео)

    04.08.2022, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.