Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Халқ озодлик армияси ҳарбий машғулотлар доирасида Тайвань яқинида жанговар отишмаларни амалга оширди, деб ёзади «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«4 август куни 13:00 (Тошкент вақти билан 10:00) атрофида Танвань бўғозида узоқ масофаларга жанговар ўқлар отилди ва Тайвань бўғозининг шарқий қисмида белгиланган нишонларга аниқ зарбалар берилди, кутилган натижаларга эришилди», — дейилади Жанговар қўмондонлик шарқий зонаси хабарида.

Хитой Тайвань яқинидаги ҳарбий машғулотларни 4 август куни бошлади. Улар 7 августга қадар давом этади. Машқлар доирасида орол яқинидаги сув ва ҳаво ҳудудларида жанговар ўқ узишлар бўлиб ўтади. Тайвань бу манёврларни «навбатдаги провокация» ва минтақадаги жорий вазиятни ўзгартиришга уриниш деб ҳисоблайди.

Хитойнинг катта кўламли ҳарбий машғулотлари АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифига жавоб бўлди. Пелоси оролда бир суткадан камроқ вақт давомида бўлиб турди. У ерда маҳаллий маъмурият раҳбари Цай Инвэнь билан учрашди, сўнг Жанубий Кореяга учиб кетди. Бу АҚШ Вакиллар палатаси спикерининг Тайванга 1997 йилдан буён биринчи ташрифи бўлди.

2 август куни Тайванга АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Осиё турнеси доирасида етиб келди; ташриф Хитой раҳбарияти томонидан кескин танқидга сабаб бўлди, уни провокация деб аташди. Оқ уй эса Пелосининг ташрифи АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсатида қандайдир ўзгариш бўлганини англатмаслигига ишонтирди.

Ўзининг Осиё турнеси ҳақида эълон қилаётиб, Пелоси Тайванни манзиллардан бири сифатида тилга олмаган эди. Оролга келганидан кейин Пелоси бу ерга ташрифидан мақсад «ёрқин ва динамик» демократияни қўллаб-қувватлаш ва АҚШнинг Тайванни қўллаб-қувватлаш ниятини тасдиқлаш бўлганини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди