• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Каниза, Хонзода ва Азиза Низомова — фарзанд кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    Ўзбек шоу-бизнесининг бир нечта вакиллари тез орада она бўлишга тайёргарлик кўрмоқда.  Улар ҳомиладорлик даврлари қандай ўтишаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.

    Каниза: «Ҳамон спорт залига қатнаяпман»

    2022 йилнинг май ойида хонанда Каниза Instagram саҳифасига келин кўйлакдаги суратларини жойлаб, етти йиллик синовлардан сўнг севган инсони билан оила қурганини ошкор этди. Орадан кўп вақт ўтмай у ҳомиладор эканлигини ва яқин ойларда она бўлишини маълум қилди.

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    — Ҳомиладорликнинг илк ойларида бироз қийналдим. Аммо кўп ўтмай токсикоз асоратлари йўқолди. У пайтда тўй-хизматларига ҳам камроқ боришга ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳомиладорликнинг 5 ойидан ўтдим. Аммо ҳаммаси жойида. Пиёда суришни ва енгил жисмоний машқлар билан шуғулланишни канда қилаётганим йўқ, — дейди хонанда Каниза.

    Тан олиш керак, ҳомиладорлик хонанданинг қоматига салбий таъсир этгани йўқ. Бир қарашда унинг ҳомиладорлигини кўз илғамайди.

    Хонзода Қамбарова: «Ҳаммаси гўзал ўтяпти»

    Инстаблогер Хонзода айни кунларда иккинчи фарзандига ҳомиладор. У 3-4 ой аввал кузатувчиларига турмуш ўртоғи билан келишмовчиликка боргани ва алоҳида яшаётганини маълум қилганди. Кўп ўтмай у турмуш ўртоғи билан ярашиб кузатувчиларини қувонтирди.

    Фото: Instagram / @xanna__official

    Фото: Instagram / @xanna__official

    — Оилавий шароит ҳам ҳомиладорга таъсир этади. Сафияда бироз қийналгандим. Кўз тегмасин бу ҳомиладорлигим анча енгил ўтяпти. Чарчаш ва кўнгил айниши деярли йўқ. Аммо уйқучилигим сақланиб қолган. Хуллас, ҳомиладорлигим гўзал ўтяпти. Ишимга ҳам, оиламга ҳам вақт ажратоляпман, — дейди Инстаблогер Хонзода.

    У Instagram саҳифасига иккита фарзанд кўришни орзу қилиши ва туғуруқдан сўнг жарроҳлик амалиётини амалга ошириб, қоматини тиклашини ҳам маълум қилди.

    Азиза Низомова: «Менга қолса ҳар куни УТТ текширувидан ўтардим»

    Хонанда ва актриса Азиза Низомова 2022 йилнинг 19 март куни севган инсони Жамшид Ҳалимов билан оила қурди. Ҳозирда ижодкор она бўлишга тайёргарлик кўрмоқда.

    Фото: Instagram / @azizanizamova

    Фото: Instagram / @azizanizamova

    — УТТ текширувидан ўтдик, ҳаммаси яхши. Менга қолса, ҳар куни текширувга келиб, ўзгаришларни билиб турардим. Бунга жуда қизиқяпман. Аммо айримларнинг фикрича бу зарарли экан. Аммо мен бу фикрга қўшилмайман. Ҳомиладорликда кўпроқ сифатли таомланиш ва кечки сайрга алоҳида эътибор бераман, — дейди Азиза Низмова.

    Ижодкорнинг турмуш ўртоғи спорт билан мунтазам шуғулланади. Улар тўй маросимида танишиб, бир-бирларига кўнгил қўйган. Танишувдан бир йил ўтиб улар оила қурган.

    Динейра 37 ёшида фарзанд кутмоқда

    Ижод оламидан бироз чекинган хонанда Динейра 36 ёшида турмушга чиққан. Унинг дабдабали никоҳ оқшоми 2021 йилнинг 12 март куни Тошкентдаги ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтганди. Ҳозирда ижодкор илк фарзандини дунёга келтиришга тайёргарлик кўрмоқда.

    Фото: Instagram / @dineyra

    Фото: Instagram / @dineyra

    — Турмуш ўртоғим билан Зарафшондаги мактабда бирга ўқиганмиз. У санъатга алоқадор эмас, тадбиркорлик билан шуғулланади. Ижоддан чекинишимнинг сабаби узоқ чўзилган карантин ва оила қуришим билан боғлиқ. Шу боис, қисқа танаффус қилишимга тўғри келди, — дейди хонанда Динейра «Омон-омон» кўрсатувига берган интервьюсида.

    Фото: Instagram / @dineyra

    Фото: Instagram / @dineyra

    Хонанданинг ҳомиладорлик даври аъло даражада ўтмоқда. У дам олиш масканларига бораётгани акс этган суратларни тез -тез Instagram саҳифасига жойлайди.

    Мавзуга доир: 

    • 2022 йилда фарзандли бўлиши кутилаётган жаҳон юлдузлари (фото)
    • Бритни Спирс, Мария Шарапова ва 35 ёшдан кейин она бўлишга қарор қилган бошқа машҳур аёллар (фото)
    • 35 ёшдан кейин оналик бахтига сазовор бўлган ўзбекистонлик машҳурлар (видео)

    04.08.2022, 15:30   Изоҳ (0)   28774
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Java 22 долларга ижарага олган «Дунё сенинг тоғангмас» қўшиғини YouTube’дан ўчириб юбориш сабабини очиқлади (видео)

    04.08.2022, 13:25

    Матёқуб Матчонов давлат ишидаги 3 млн ойлик билан қандай қилиб 120 минг долларлик BMW’да юргани ҳамда киноларда кўринмай қолишининг сабаби ҳақида (видео)

    04.08.2022, 11:37

    Фото: Рианна, Анжелина Жоли, Адель ва бошқа машҳурлар қандай атирдан фойдаланади?

    04.08.2022, 10:31

    Instagram: Дурдона Қурбонова янги машина харид қилди, Муниса Ризаева овқат тайёрлашни ўрганмоқда, отасининг қўшиғини куйлаган Фарангиз Холиқова

    03.08.2022, 22:15

    Рустам Саъдиев 85 фоиз роллар жаҳон киноюлдузлари томонидан ижро этилган «Барон 2» фильми қачон премьера қилиниши ҳақида (видео)

    03.08.2022, 18:39

    Ҳинд миллий киносининг мукофотлаш маросими: Суря ва Кажолнинг турмуш ўртоғи Ажай Девган энг яхши актёр деб топилди

    03.08.2022, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.