• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Матёқуб Матчонов давлат ишидаги 3 млн ойлик билан қандай қилиб 120 минг долларлик BMW’да юргани ҳамда киноларда кўринмай қолишининг сабаби ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Кино арбоблари уюшмаси раиси, актёр Матёқуб Матчонов «Chotki TV» YouTube каналига берган интервьюсида фарзандлари, бизнесга қандай қизиқиб қолгани, «Ипподром»да, Дубайда нарса сотгани, нима сабабдан экранларда кўринмай қолгани, қанча ойлик олиши ва 120 минг долларга тенг машинасини ким олиб бергани ҳақида гапирди.

    Матёқуб Матчонов фарзандлари ҳақида 

    «Учта фарзандим бор: иккитаси ўғил ва биттаси қиз. Қизим 12 йилдан бери ўзим билан туради, уни ҳам уч нафар фарзанди бор. Ҳеч кимга тош отгим келмайди. Невараларимнинг каттаси олти ёш, ўртанчаси 4 ёш ва кичиги 3 ёш бўлганда уйдан ҳайдаб юборишган. Чунки мен бир умр қуллуқ қилиб ўтишим керак эди, қиз берганим учун айбдорман. Билмадим, уларга тош отмайман. Қизим ҳам, учта фарзанди ҳам ўзимнинг қарамоғимда», — дейди актёр.

    Фото: Instagram /@matyoqubmatchanov_officialpage

    Фото: Instagram /@matyoqubmatchanov_officialpage

    Бизнесга қандай қилиб қизиқиб қолгани, «Ипподром»да ва Дубайда нарса сотгани ҳақида

    «Бизнесни бошлашим жуда ғалати бўлган. Ҳиндистонга 90-йилнинг бошида биринчи марта ўзбек гуруҳи билан кино олгани кетганмиз. «Алиф Лайло ёки маккора» фильмини суратга олиш учун бир қанча машҳур актёрлар: Обид Асомов, Мирзабек Холмедов, мен, Ҳусан Шарипов, Тамара Шокирова, Ойбарчин Бакирова билан борганмиз. Обид Асомов ўша пайтда «Овчи» фильми сабаб Ҳиндистонга бориб келганди, яъни у ернинг об-ҳавосини биларкан.

    Кетаётган вақтимиз хурсанд бўлдик, унгача Германияга борган эдик. Шунда у буни олиш керак, уни олинг тирикчилик бўлади деб айтди. Кейин уйимдаги кичкина бўлиб қолган костюмим борми, беркитмайман, солдатлар киядиган пайпоқдан олибман нима қилишни билмай. Нима нарса олиб кетишни билмагандим. Бозорда туриб ҳамма нарсани сотдик. Обид Асомов нима сотилишини билган экан, фотоаппаратлар олган эди. Фотоаппаратлар яхши сотилар экан, бизга айтмаган, билмаганмиз. У шуни сотади, расмга олади, бу ерда биз қийиқча, пайпоқларни ушлаб турибман.

    Қарасам пайпоқ киядиган одам йўқ, ҳамма ялангоёқ. Пайпоқни нима учун олиб келдинг дейдиган одам йўқ. Бошим қотди, бир тўда олиб боргандим. У ёқда биттаси қийиқча дейди, ҳеч ким олмайди. Бир пайт биттаси келиб қолди, кўйлак кийган, бўйинбоғ таққан. Менга ‘жўробий’, деди. Аввал тушунмадим, кейин билсам пайпоқ дегани экан. Ҳинд халқини бир қизиқ одати бор, икки киши тўпланса дарров гавжум бўлиб кетади. Кейин Мирза ҳам артистлик қилиб қийиқчаларни унақа қиласан, бошингга ўрайсан, белга боғласанг ҳам бўлади, жойнамоз қилсанг ҳам бўлади деб, бақир-чақир қилиб сотди.

    Қўлимга уч-тўрт сўм пул тушди. Кейин бу пулга нарса олиш керак эди. Бозорга кирганимдан кейин бу нарса бизда бунча, униси унча деб солиштира бошладим. У пайти энди чарм курткалар пайдо бўлган вақт эди, қарасам чарм плаш, куртка бизникидан икки баробар арзон. Болаларимга бир-иккита нарса олдим, ўзимга ҳеч нарса олмай сотишга иккита плаш олдим. Сотганимдан кейин пул ёқиб қолди.  Қарасам кинодан топган даромадимдан анча юқори даромад топиб қизиқиб қолдим. Кейин бу орада қарз билан бўлса ҳам Дубайга бориб фотоаппарат, соат сотиб секин-секин ишдан чалғимаган ҳолатда бизнесга киришиб кетдим.

    Ўша пайтда одамларда пул йўқ эди, спектаклга кирмас эди. Ўз ҳисобимдан икки-уч ойда Дубайга бориб келиб бизнесни йўлга қўйдим. Кўп қийинчиликлар бўлган, Ипподромда ҳам нарса сотганман. Кўп нарсаларни эшитардим, одамлар олдимга келиб кўзойнакни олиб туринг, сиз ‘Бозор кўрмаган йигит‘даги актёрмисиз деган. Унақаларни ҳам, устимиздан кулганларни ҳам кўрганмиз. Ҳаёт шунақа экан», — дейди Матёқуб Матчонов.

    Фото: Instagram /@matyoqubmatchanov_officialpage

    Фото: Instagram /@matyoqubmatchanov_officialpage

    Матёқуб Матчонов нима сабабдан экранларда кўринмай қолди?

    «Таклифлар кўп, лекин улар мени қониқтирмаяпти. Гап пулда эмас, мен пул учун рол ўйнайдиган актёр эмасман, ҳамма нарсам етарли. Талабимга жавоб бермайди. Агар ўша ролларни ўйнасам халқни олдига чиқиб нима дейман? Мени шу даражага халқим олиб келди, эътироф этди, ҳурмат қилди, тўйга чақирди, халқни орқасидан маблағ топдим, бойлик йиғдим, иморат қилдим, хуллас кўп нарса бўлди. Ролларим, сабабли, шундан кейин ўзимга ёқмаган ролларни ўйнай олмайман», — дейди актёр.

    Матёқуб Матчонов қанча ойлик олиши ва 120 минг долларлик машинани ким олиб бергани ҳақида

    «Мен кўп жойдан ойлик оламан. Кино арбоблари уюшмаси раиси лавозимидан 3 миллион сўм ойлик оламан. Нархи 120 минг долларлик BMW машинани ўғлим 60 ёшга кирганимда совға қилган», — дейди Матёқуб Матчонов.

    Фото: Instagram /@matyoqubmatchanov_officialpage

    Фото: Instagram /@matyoqubmatchanov_officialpage

    Мавзуга доир:

    • Матёқуб Матчонов қамалишига сабаб бўлган «наша иши» ва «Тоштурма»даги кунлари ҳақида гапириб берди (видео)
    • «Бошида Жаҳонгир Аҳмедовдан ранжидим». Матёқуб Матчонов «Илҳақ» фильмидаги раис ролини ижро қилмоқчи бўлгани, аммо шогирди ролни унга бермагани сабаби ҳақида (видео)

    04.08.2022, 11:37   Изоҳ (0)   46983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Рианна, Анжелина Жоли, Адель ва бошқа машҳурлар қандай атирдан фойдаланади?

    04.08.2022, 10:31

    Instagram: Дурдона Қурбонова янги машина харид қилди, Муниса Ризаева овқат тайёрлашни ўрганмоқда, отасининг қўшиғини куйлаган Фарангиз Холиқова

    03.08.2022, 22:15

    Рустам Саъдиев 85 фоиз роллар жаҳон киноюлдузлари томонидан ижро этилган «Барон 2» фильми қачон премьера қилиниши ҳақида (видео)

    03.08.2022, 18:39

    Ҳинд миллий киносининг мукофотлаш маросими: Суря ва Кажолнинг турмуш ўртоғи Ажай Девган энг яхши актёр деб топилди

    03.08.2022, 16:39

    «Бошим тошга тегганидан сўнг севгимни изламай қўйдим». Жасур Умиров оддий оиланинг қизига уйланиш нияти борлиги ҳақида гапирди

    03.08.2022, 14:45

    «Қиз бола бўла туриб бу қўшиқни айтгани уялмайсанми?, деганлар» — Дилдора Ниёзова «Ишонма» қўшиғини айтгани учун отаси ундан қаттиқ ранжигани ҳақида (видео)

    03.08.2022, 12:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.