• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Блоклаш нимадандир қўрқишимизни кўрсатади» — фаоллар Facebook, Telegram, Instagram, TikTok, Twitter ва бошқа тармоқлар блокланиши ҳақида

    Ўзбекистонда 2021 йил 28 май куни «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунни бузгани важ қилиниб блокланган Twitter тармоғи кеча, 1 август куни блокдан чиқарилди. Ўтган йили 26 июнда блокланган TikTok платформаси очилиши бўйича ҳам музокаралар бўлаётгани билдирилди. Бундан аввал юқоридаги айблов билан Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, «Одноклассники» фаолияти ҳам расман чекланганди ва жамоатчиликнинг кескин норозилиги сабаб тезда блокдан чиқарилган. Умуман олганда, республикада ижтимоий тармоқларнинг блокланишида қандай мантиқ ва муддаолар бор? Нима учун айнан Twitter ёки TikTok блокда қолиб, қолган тармоқлар очилганди? «Дарё» ушбу саволлар билан бир неча жамоатчилик фаолларига юзланди.

    Фото: «gadgetpage.ru»

    Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг айтишича, айрим ижтимоий тармоқлар блокда қолиб кетгани ҳукуматдаги турли қарашлар ифодаси бўлиши мумкин.

    «Дунёда, баъзи бир давлатларда Twitter энг асосий ижтимоий тармоқлардан ҳисобланади. Ўзбекистонда эса энг кўп фойдаланиладиган тармоқлар – Facebook ва Telegram, Twitter ёки бошқа бир неча ижтимоий тармоқларнинг бир вақтлар қора рўйхатда қолиб кетгани Ўзбекистон мутасаддиларидаги ҳар хил қарашларнинг ифодаси ҳисобланади. Бунда икки хил қарашни келтириш мумкин.

    Фото: Facebook / Камолиддин Раббимов

    Биринчидан, глобаллашган дунёда сўз эркинлиги ёки ахборот оқимини назорат қилиш имконсиз. Шунинг учун эркинлик бериш ва давлатнинг ўзи ёки давлат билан жамият ҳамкорликда катта ва ишонарли ахборот контентини яратиш керак, деган тарафдорлар бор.

    Иккинчидан, эски – анча кенг қатламдаги амалдорлар борки, улар чуқурлашиб ўтирмасдан, оддийгина блоклаб қўйиш орқали ахборот оқими билан курашиш керак, деб ҳисоблайди. Бундай қатламда блоклаш нима оқибатларга олиб келишини ўйлашга кейинроқ вақт бўлар, деган қараш бор. Демак, айрим ижтимоий тармоқларнинг очилиши давлат ҳокимиятида замонавий қарашдаги, дунёдаги тенденцияларни яхши тушунадиган шахсларнинг вазни бироз ортгани билан ифодаланади», – деди эксперт.

    Ўзбекистондаги деярли барча ижтимоий тармоқлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси асосида «Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри»га киритилганди дейиш мумкин. Бу моддада шундай дейилади: «Мулкдор ва (ёки) оператор Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт».

    Мазкур модда қонунга 2021 йил 14 январдаги қонун билан киритилган бўлиб, унинг амал қилиши 2021 йил 15 апрелдан бошланган.

    Камолиддин Раббимовнинг айтишича, 27-1-моддасидаги талабни бирорта ижтимоий тармоқ бажармаган. Лекин шунга қарамай айнан Twitter ёки TikTok блокда қолиб кетган.

    «Модда бўйича кўрсатилган базаларни ҳеч ким олиб келгани йўқ, олиб келмайди ҳам. Чунки техник жиҳатдан бу имконсиз. Айтайлик, фақат ўзбекистонликларнинг бутун мулоқоти фақат битта серверда туришининг имкони йўқ. Яъни серверларни Ўзбекистонга олиб келиб бўлмайди. Чунки бир марта серверда ток ўчадиган бўлса, ундаги ҳамма информация кетади. Буни техник ва технологик, ҳуқуқий томонлари ҳам бор. Яъни ижтимоий тармоққа одамларни киришга ҳеч ким мажбурламаяпти. Нима учун буларни баъзилари очиқ қолди, бошқалари ёпилди, деганда, ҳукуматда булар ёпиқ қолаверсин, ҳеч ким талаб қилмайди, деган ёндашув бўлган бўлиши мумкин. Масалан, Facebook’ни бир кун ёпадиган бўлса, қий-чув бўлиб кетади. Telegram’ни ёпишнинг ўзи иложсиз нарса деб ўйлайман», – деди сиёсатшунос.

    Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам мазкур моддадаги талабларни бирорта тармоқ бажармаса-да, нега икки хил талқин қилинаётгани, бир неча тармоқлар ишлаб, қолганлари блокда қолаётгани борасида фикрларини билдирди.

    Расул Кушербаев

    Расул Кушербаев
    Фото: «Дарё»

    «Яқинда мен Twitter, TikTok ва бошқа тармоқларнинг нима учун блоклангани, шу қонуннинг талаби нега икки хил ёндашув асосида кетаётгани юзасидан «Ўзкомназорат» бошлиғига, яъни ваколатли давлат органига депутатлик сўров юборгандим. Улар олди-қочди жавоблар беришган эди. Лекин ўшанда тармоқларни очиш бўйича ишлар кетаётгани айтилган. Мен бундан қониқмаганман. «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчани, яъни кейинчалик ижтимоий тармоқларни блоклашга асос бўлган қўшимчани антиконституцион қўшимчалар деб ҳисоблаганман ва бошқа депутатларга ҳам бунга овоз бермаслик керак деб айтганман. Ўша вақтда ҳар хил таъсирларнинг оқибатида бу қонун ўтиб кетган. Ўйлайманки, бу мантиқсизлик ҳозир ўзининг якунига етяпти. Бундан кейин масъуллар ахборотни ўзлари истаган оммабоп тармоқларни чеклаш орқали бир натижага эришамиз дейиши нотўғри эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Мен бундай шахслар ўзларини устида кўпроқ ишлашлари, билимларини оширишларини сўраган бўлар эдим. Ҳар қалай қисқа вақт давомида бу чекловда бўлгани давлатимиз раҳбари томонидан очиқлик бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг маълум вақт тўхтаб қолиши, қотиб қолишга олиб келди ва хоҳлаймизми, йўқми қисқа муддатга дунё бўйича Ўзбекистонни обрўси тушишига сабаб бўлди» – деди депутат.

    Иқтисодчи Абдулла Абдуқодировнинг айтишича, Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши чет эллик инвесторларнинг республикага бўлган ишончини сўндиради.

    Абдулла Абдуқодиров

    Абдулла Абдуқодиров
    Фото: «Дарё»

    «Бизда шахсий маълумотлар бўйича қонун бор. Афсуски, у Россия Федерациясидан кўчирилган. Уни жамоатчилик муҳокама қилмаган. Берилган таклифлар умуман ҳисобга олинмаган. У ғалати ва тушунарсиз қонун. Менимча, уни бекор қилиш керак. Чунки у ерда кўрсатилган нормаларнинг ҳеч қайси бирини ўзини ҳурмат қилган, бутун дунёда фаолият олиб бораётган ижтимоий тармоқлар–айтайлик Facebook, Twitter, TikTok ва бошқалар қабул қилмайди. Чунки Ўзбекистонда 35 миллион аҳоли бор. Уларнинг аудиториялари бир неча миллиард кишини қамраб олган.

    Иккинчидан, бизда ғалати ҳодисалар бор. Хўп, бирорта ижтимоий тармоқни блокладик, дейлик. VPN’ни нима қиламиз? У орқали одамлар ўша тармоқлардан бемалол фойдаланяпти. Демак, бу блоклашнинг на мантиқий, на амалий томондан ҳеч қандай фойдаси йўқ. Жамиятимизнинг 90 фоизига бу нарсанинг аҳамияти ҳам йўқ. Лекин аҳолининг 10 фоизи жамиятимизнинг энг фаол қисми бўлиб, уларга бунинг аҳамияти бор. Энг қизиғи, бизга чет эл инвестициялари, хорижлик ҳамкорлар керак, деб айтамиз. Биз ўзимизни бундай тутишимиз билан, яъни ижтимоий тармоқларни блоклаш орқали нималардандир қўрққанимиз ёки эҳтиёткорлигимизни билдириб қўямиз. Чет эллик ҳамкорларда ўзимизга бўлган ишончни камайтирамиз», – деди мутахассис.

    Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаровнинг айтишича, ижтимоий тармоқнинг блокланиши давлат ва жамият ўртасидаги эркин мулоқотни тўсади.

    Мухтор Умаров

    Мухтор Умаров
    Фото: Савдо-саноат палатаси

    «У қайси тараф бўлишидан қатъи назар, тадбиркорлик нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бизга ижтимоий тармоқдан фойдаланган ҳолда қисқа вақтда кўп маълумот олиш қулай. Бу тармоқлар тадбиркорлар билан ҳукумат ўртасидаги мулоқот майдонидир. Масалан, Twitter’да амалдорлардан бири чиқиб, қонунчиликдаги тадбиркорларга оид бирор муҳим янгиликни ёзса, бу сигнали ишбилармонларга миллонлаб доллар фойда келтириши мумкин. Нега чет элда давлат раҳбарлари ва амалдорлар твитларини халқ кузатиб туради? Чунки улар берадиган маълумотлар кўпчилик фаолиятига бевосита боғлиқ», – деди мутахассис.

    Умуман олганда, бу мавзу бир йилдан ортиқ вақт давомида ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан муҳокама қилиб келинади. Аммо қонундаги нотўғри ёки қўшимча киритилган деб айтилаётган модда қачон ўзгартирилиши ёки унга қачон амал қилиниши номаълум. Ҳатто Twitter’нинг очилишига нима сабаб бўлгани ҳам маълум қилинмади.

    02.08.2022, 18:52   Изоҳ (0)   10895
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Владимир Норов: «Ўзбекистон—Озарбайжон—Туркия» мулоқот форматини тузиш ҳар қачонгидан долзарб бўлиб турибди

    02.08.2022, 18:09

    «Терговни давом эттириш учун пул сўради — исботим бор». Қашқадарёлик тадбиркор ИИБ мансабдорини тамагирликда айбламоқда (видео)

    02.08.2022, 17:52

    Тошкентда ўқувчини мактаб девори босиб қолгани айтилмоқда

    02.08.2022, 17:40

    Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак чет эллик қизни пичоқлаб ўлдирди

    02.08.2022, 17:08

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

    02.08.2022, 17:03

    Наманганда мактаб директори ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, ўқитувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб қилгани аниқланди

    02.08.2022, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.